ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

26/04/2021 - 12:02 771

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 23 апрелдан 2 майгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

 

               БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
                                                 МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

 

 

 

 Девонхона мудири вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Девонхона мудири олий маълумотга (олий маълумот дипломи) ва иқтисодиёт соҳаси бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;

мазкур йўналишда 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибасига эга бўлиши;

давлат тили, рус тилини мукаммал билиши, жумладан ҳужжатлар тайёрлашда ўзбек тили ва рус тилининг грамматик ва лексик воситаларидан тўғри фойдалана олиши;

  1. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш (аъло даражада);
  2. Тезкор қарор қабул қилиш ва уни амалга ошира олиш;
  3. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  4. Инглиз тилини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Вазирликдан чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш, Вазир номига келувчи хат-ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топшириш;
  2. Вазирилик департаментлари, бошқармалари ва бўлимлари иш юритиш хизмати ходимлари (Вазир ва унинг ўринбосарлари ёрдамчилари) ишларини назорат қилиш ҳамда уларга услубий-амалий ёрдам бериш;

- кирувчи хат-хабарларни, Вазирлик реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиш;

- Вазирликка келган хат-ҳужжатларни тўғри ҳисобга олиш, ўз вақтида isv.ijro.uz ва project.gov.uz электрон дастур орқали белгиланган тартибда электрон шаклда рўйхатга олиш ва таркибий бўлинмаларга юборишни ташкил этади.

- меъёрий ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва техник воситалардан самарали фойдаланишни таъминлаш, иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштириш.

- Қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тизим ташкилотларида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ички меъёрий ҳужжатлари билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Девонхона зиммасига юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашга шахсан жавоб беради.