PricewaterhouseCoopers vakillari bilan uchrashuv

09/04/2021 - 17:23 749

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг PricewaterhouseCoopers ҳамкори Михаил Магрилов бошчилигидаги PricewaterhouseCoopers (PwC) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: PwC - консалтинг ва аудиторлик компанияларининг халқаро тармоғи.

Учрашув давомида давлат корхоналарини ўзгартириш ва хусусийлаштиришнинг истиқболлари ва стратегияси ҳамда Ўзбекистонда муваффақиятли амалга оширилиши мумкин бўлган аниқ амалий тавсиялар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар Тошкент вилоятини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда ҳамкорликнинг мумкин бўлган истиқболларини муҳокама қилдилар.

Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi

Axborot xizmati