ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ХОДИМ КЕРАК

10/08/2022 - 12:23 800

“Давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформацияси
ва хусусийлаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш” хизматини кўрсатувчи мутахассис бўйича
техник хусусиятларига доир

ТАЛАБЛАР

 

Асосий талаблар:

  • Иқтисодиёт, молия, халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш йўналишларидан бирига олий маълумотга эга бўлиши.
  • Иқтисодиёт, молия, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесни бошқариш йўналишлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларида камида 10 йиллик иш стажига, шу жумладан раҳбар лавозимида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши. давлат корхоналари ва тижорат банкларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини мукаммал билиш;
  • давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштиришда мавжуд тартибга солувчи, маъмурий ҳамда бошқа тўсиқлар ва чекловларни бартараф етиш, уларни трансформацияси ва хусусийлаштириш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан ҳуқуқий тартибга солиш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва рахбарият томонидан ушбу йўналиш бўйича берилган кўрсатмаларни бажариш;
  • давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформацияси ва хусусийлаштиришни миқдорий таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва рахбариятга ахборотни тақдим этиш;
  • вазирликнинг таркибий бўлинма ва тизим ташкилотларининг халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформацияси ва хусусийлаштириш чораларини ишлаб чиқиш фаолиятини мувофиқлаштириш, семинар ва тренинглар ўтказа олиш ва унинг натижасига кўра тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, давлат корхоналари ва тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, шунингдек, давлат корхоналари ва тижорат банкларини бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш орқали улардаги давлат улушини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда услубий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, унинг механизмини тартибга солиш бўйича рахбариятга ахборот киритиш;
  • давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформацияси ва хусусийлаштириш масалалари доирасида давлат ҳокимият ва бошқарув органлари, жамоат, илмий ва бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўя олиш (битим, меморандум ва бошқалар тузишда амалий ишларни олиб бориш);
  • Microsoft Office дастури (Wоrd, Excel, PowerPoint), замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдананувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага ега бўлиш.

Хизматнинг муддати 15 кун.

15 кун иш хаққи ўртача 7 500 000 сўмни ташкил этади.

 

Шахсий сифатлар: 

  • хушмуомалалик, фаоллик, меҳнатга лаёқатлилик;
  • мустақил қарор қабул қила олиш;
  • турли вазиятлардан осон чиқиш йўлини топиш қобилияти;
  • стресс ҳолатларига чидамлилик;
  • ташаббускорлик, принципиаллик, ҳалоллик, одоблилик;
  • янги, илғор тажрибаларни амалиётда қўллай олиш ташаббускорлиги.