ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

24/08/2021 - 12:35 810

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 24 августдан 2 сентябргача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

Камбағалликни қисқартириш стратегия ва дастурлари бошқармаси
бошлиғи – департамент директори ўринбосари вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумотга, вазирлик ва идораларда ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишда раҳбар лавозимида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш кўникмасининг мавжудлиги;
  4. Камбағалликни қисқартиришда илғор хорижий тажрибани Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича кўникмасининг шаклланганлиги ҳамда халқаро ташкилотлар билан ишлаш тажрибасига эгалиги;
  5. Жамоа билан ишлаш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш ҳамда қарор қабул қилишда профессионал ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  6. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз (немис, француз) тилларини юқори даражада билган, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларда таҳсил олган ҳамда Ҳукуматда меҳнат фаолиятини олиб борган номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича стратегия ва дастурлар жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  2. Иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш йўналишига тааллуқли Ҳукумат қарорлари, низомлари, қоидалари, кўрсатмалари ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  3. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан камбағалликни қисқартириш дастурларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш механизмини амалга ошириш;
  4. Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва қарор лойиҳаларини камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказишни амалга ошириш;
  5. Масъул вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда камбағаллик даражасини қисқартириш йўналишида ҳамкорлик қилиш;

Камбағаллик бўйича статистик ҳисоботлар ва ҳисобот бериш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.