ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

21/08/2021 - 12:19 822

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 20 августдан 29 августгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 70 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

      ДАВЛАТ ИНВEСТИЦИЯ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ ДEПАРТАМEНТИ

  1. ДАВЛАТ ИНВEСТИЦИЯ ДАСТУРЛАРИНИ ЙИҒМА ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ

Бошқарма бошлиғи вакант лавозимига

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт ва молия соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Умумий 5 йил, соҳада камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  3. Инвестицион лойиҳаларни ва рақамларни таҳлил қилиш бўйича тажриба мавжудлиги;
  4. Компъютер дастурларида ишлай олиш қобилияти;
  5. Креатив, танқидий, сратегик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  6. Жамоада ишлаш, масъулиятли, меҳнатсевар, фидоий, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиш;
  7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6,0 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Умумий иқтисодий билимлар;
  2. Инвестиция соҳасини чуқур билиши;
  3. Соҳа бўйича юридик ва қонун ҳужжатларини таҳлил қила олиши.
  4. Электрон ҳужжатлар айланиш тизимларига тегишли топшириқларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар киритилишини назорат қилиш;
  5. Бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш;
  6. Бошқарма иш фаолиятига оид Ҳукумат қарорларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиб бориш ва доимий равишда ўз малакасини ошириб бориш;
  7. Соҳадаги янгиликларга интилиш, ташаббус кўрсатиб боориш;
  8. Ҳисобот ва маълумотларни белгиланган муддатларда сифатли тақдим этиб борилишини таъминлаш.

 

  1. ИЖТИМОИЙ СОҲА ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ БЎЛИМИ

 

Бўлим бошлиғи вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт ва молия соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Умумий 4 йил, соҳада камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  3. Инвестицион лойиҳаларни таҳлил ва экспертиза қилиш бўйича тажриба мавжудлиги;
  4. Компъютер дастурларида ишлай олиш қобилияти;
  5. Креатив, танқидий, сратегик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  6. Жамоада ишлаш, масъулиятли, меҳнатсевар, фидоий, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиш;
  7. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6,0 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Умумий иқтисодий билимлар;
  2. Инвестиция соҳасини чуқур билиши;
  3. Соҳа бўйича юридик ва қонун ҳужжатларини таҳлил қила олиши.
  4. Электрон ҳужжатлар айланиш тизимларига тегишли топшириқларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар киритилишини назорат қилиш;
  5. Бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш;
  6. Бошқарма иш фаолиятига оид Ҳукумат қарорларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиб бориш ва доимий равишда ўз малакасини ошириб бориш;
  7. Соҳадаги янгиликларга интилиш, ташаббус кўрсатиб боориш;
  8. Ҳисобот ва маълумотларни белгиланган муддатларда сифатли тақдим этиб борилишини таъминлаш.

 

УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДEПАРТАМEНТИ

 

Департамент директори вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт ва молия соҳаларида олий маълумотга эга бўлиш;
  2. Умумий 10 йил, соҳада камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  3. Урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида янгича ва самарали ёндошувларни, хорижий илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда фаолиятини ташкиллаштириш, креатив, танқидий, сратегик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлиш;
  4. Компъютер дастурларида ишлай олиш қобилияти;
  5. Жамоада ишлаш, масъулиятли, меҳнатсевар, фидоий, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиш;
  6. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6,0 балл) номзодлар ижобий баҳоланади.

Вазифалар:

  1. Умумий иқтисодий билимлар;
  2. Шаҳарларни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  3. Мавжуд шаҳарларни кенгайтириш ёки йўлдош шаҳарчаларни шакллантириш, янги барпо этиладиган йўлдош шаҳарлар аҳолисининг яшаш шароити даражасини янада ошириш ҳамда шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишнинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  4. Жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолисини жойлаштириш тизимини комплекс ривожлантиришни тартибга солиш, кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатини шакллантириш;
  5. Департамент ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш;
  6. Соҳадаги янгиликларга интилиш, ташаббус кўрсатиб боориш.