ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

13/08/2021 - 11:00 902

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 12 августдан 21 августгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ЮРИДИК ДЕПАРТАМЕНТ

 

Ҳуқуқий таъминот бўлими бош юрисконсульти вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

Ушбу лавозимга қабул қилишда олий юридик маълумотга (бакалавр, магистр) эга бўлган шахслар танловга қабул қилинади. Шу билан бирга, бош юрисконсульт лавозимига номзодлар қуйидагилар бўйича амалий ва назарий билимга эга бўлишлари лозим:

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги: фуқаролик, меҳнат, молия, солиқ, маъмурий, иқтисодий процессуал ва жиноят ҳуқуқи;

- Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунчилиги ва маъмурий бошқаруви;

- Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида” 2012 йил 9 апрелдаги
83-мҳ-сон буйруғи;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, хусусан, улар юзасидан юридик экспертизани амалга ошириш тартиби;

- фуқаролик, тадбиркорлик ва меҳнат қонунчилиги бўйича шартнома ва битимлар тузиш ва уларни бекор қилиш;

- меҳнатни ташкил этиш, бошқариш ва ишлаб чиқариш асослари;

- меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари;

- хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

- хўжалик шартномалари, жамоа шартномалари ва тариф шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби;

- замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва юритиш тартиби;

- ишбилармонлик мулоқоти этикаси;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий асослар ва уларнинг ишлаш меҳанизмлари.

Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши.

Вазифалар:

Давлат органи ва ташкилотининг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;

давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат органи ва ташкилотининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;

экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди;

тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлили ўтказади;

давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат органи ва ташкилотининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;

давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади.