Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва замонавий агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар

24/07/2021 - 12:38 710

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4406-сонли қарорига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилган:

         Бугунги кунга қадар умумий қиймати 2 484,1 млрд.сўмлик 675,2 минг тонна йиллик қувватга эга 134 та лойиҳа (17 та замонавий агрологистика, 103 та қайта ишлаш ва 14 та импорт ўрнини босувчи) фойдаланишга топширилиб, 4 744 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан, 2019 йил якунлари билан умумий қиймати 959,6 млрд.сўмлик 266,8 минг тонна йиллик қувватга эга 71 та (16 та замонавий агрологистика, 99 та қатйа ишлаш ва 13 та импорт ўрнини босувчи) лойиҳа ишга туширилиб 1 979 та янги иш ўринлари яратилган.

2020 йил якунлари билан умумий қиймати 1 459,6 млрд.сўмлик 374,7 минг тонна йиллик қувватга эга 57 та лойиҳа (13 та замонавий агрологистика, 39 та қатйа ишлаш ва 5 та импорт ўрнини босувчи) ишга туширилиб 1 979 та янги иш ўринлари яратилган (1-илова).

Шу билан бирга, 2021 йилда умумий қиймати 3 859,2 млрд.сўмга ва йиллик қуввати 3 202 минг тоннага тенг 90 та (3 та йирик агрологистика, 17 та замонавий агрологистика, 61 қайта ишлаш ва 9 та импорт ўрнини босувчи) лойиҳалар ва 2022 йилда умумий қиймати 2 662,7 млрд.сўмга ва йиллик қуввати 1 526,5 минг тоннага тенг 19 та (5 та йирик агрлогистика, 5 та замонавий агрологистика, 8 та қайта ишлаш ва 1 та импорт ўрнини босувчи) лойиҳалар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2019 — 2021 йилларда хорижий кредит линиялари ҳисобидан йирик агрологистика комплексларини ташкил этиш бўйича

Республика ҳудудларининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Самарканд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида 145 гектар майдонда 3 млн.тонна қувватга эга 8 та йирик агрологистика комплексларини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 197,0 млн.доллари ва Жаҳон банкининг 65,0 млн.доллар маблағлари жалб этилган.

Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида амалга оширилаётган лойиҳалар учун ер майдонлари ажратилиб, ерлар учун тўланадиган компенсация тўловларидан озод қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони тасдиқланди.

2021 йил 28-31 январида Франциянинг “Ранжис семмарис” компаниясининг ташқи ва халқаро алоқалар бўйича директори Бертран Амброиз ташрифи муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазири, шунингдек Агросаноат агентлиги раҳбарияти ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар давомида лойиҳа смета, ТИА ва тендер ҳужжатлари 2021 йилнинг июль ойи якунига қадар “Ранжис семмарис” компанияси томонидан тайёрлаб берилиб тақдим қилиниши тўғрисида келишувга эришилди.

Ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган бошланғич ТИА (ТЭО) га асосланган ҳолда лойиҳа амалга оширилмоқда.

2019 — 2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш юзасидан

Қарорга асосан республиканинг 55 та туманларида 2019-2021 йилларда жами режага асосан 36 020 гектар ер майдонида эски ва самарасиз боғлар ўрнига янги интенсив боғлар ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 60 526 гектар майдонда интенсив боғлар ташкил этилди ва режага нисбатан 168 фоизни ташкил этган (2-илова).

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида эришилган натижалар Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан 2021 йил 2-чорак якуни билан ялпи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 101,8 фоизга ўсиши таъминланди.

Жумладан: сабзавотлар – 104,4 фоиз, гўшт – 104,4 фоиз, сут – 104,5 фоиз ва тухум - 100,1 фоиз.

Озиқ-овқат саноати соҳасида режа-жадвалга асосан 2019 йилда 158 та, 2020 йилда 290 та халқаро стандартлар асл тилида қабул қилинди.

 2021 йилда озиқ-овқат саноати соҳасида 278 та халқаро стандартлар қабул қилиш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Бугунги кунда тармоқ жадвалига асосан 233 та халқаро стандартлар асл тилида, 35 та халқаро стандартлар ГОСТ ИСО шаклида қабул қилинди.

10 та Европа стандартлаштириш ташкилотидан олинмоқда.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хихмати