Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокидаги “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

07/07/2021 - 12:51 753

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сон қарорига мувофиқ “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш”лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Маълумот учун:Лойиҳани умумий қиммати 183,6 млн. АҚШ долл., шундан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси 100 млн. АҚШ долл. (54,5%), Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки 82 млн. АҚШ долл. (44,6%) Ўзбекистон Республикаси 1,6 млн. АҚШ долл. (0.9%)

“Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсади, базавий инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш бўйича янгича ёндашувни қўллаш ҳисобланади. Бунда, лойиҳа доирасида қишлоқ аҳолисини кенг жалб этган ҳолда иштирокини ташкил этиш кўзда тутилган ва амалиётда ўрганиш усулидан фойдаланган ҳолда, сублойиҳалар бўйича қарор қабул қилиш ҳамда назорат қилишда жамоатчиликнинг иштироки асосида амалга оширишда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган.

Лойиҳа 5 та вилоятда амалга оширилиб, маблағлар ўзлаштирилиши 306 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1,3 млн. аҳолини қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ҳудудларда сублойиҳаларни танлаш жараёнида аҳолининг бевосита иштироки таъминланади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 2021-2022 йилларда

130 та қишлоқлар танлаб олиниши режалаштирилиб, ушбу сублойиҳа объектларини танлаш жараёни кўзда тутилган кўмакдош нодалат нотижорат ташкилотлар билан шартномалар имзоланди ва Жаҳон банки томонидан жорий йилнинг май ойида тасдиқланди.

Аҳоли ва жамоа сафарбарлиги ишларини амалга ошириш мақсадида, Андижон ва Фарғона вилоятларида ACTED Техник Ҳамкорлик ва Ривожлантириш Агентлиги (Франция), Халқаро сув бўйича котибият (Канада), “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилоти (Ўзбекистон), CEED Тадбиркорлик ва ижро этишни ривожлантириш маркази (Болгария) “Rhytm Plus” масъулияти чекланган жамият (Ўзбекистон) эса Наманган вилоятида ўз фаолиятини олиб боради.

Ушбу кўзда тутилган жамоа сафарбарлик ишлари жорий йилнинг 5 дан 28 июльгача юқорида қайд этилган вилоятларда семинар-тренинг, ҳамда танланган қишлоқ жойларида амалий ишлар билан амалга оширилади.

Жаҳон банкининнг ҳалқаро консультати кўмакдош нодалат нотижорат ташкилотлар мутахасиссларига ўқув семинар -тренинг олиб боради ва  қишлоқларда бажарилаётган  амалий ишларни кузатиб боради, ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.

Фарғона водийси бўйича кўмакдош консалтинг компаниялар томонидан 2021 йил давомида 25 та сублойиҳа объектларида ишлар олиб борилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қишлоқларда базавий инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида,

2021-2022 йил учун Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жами 45 та қишлоқ танлаб олинди. Шундан, ҳозирда 20 тасида аҳоли ва жамоа сафарбарлиги ишлари якунланди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Андижон вилояти Пахтабод тумани “Соҳил” МФЙда 264 ўринли ва Жиззах вилояти Бахмал тумани “Сарой” МФЙда 220 ўринли 2 та замонавий мактаб қурилиши белгиланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва давлат экспертизасидан ўтказилди. Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун пудрат ташкилотини аниқлаш жараёни кетмоқда.

Бундан ташқари, танланган қишлоқларда жами 25 та сублойиҳалар жумладан, 11 та тоза ичимлик суви, 7 та электр таъминоти тизимини яхшилаш, 3 та ички кўчаларни таъмирлаш, 2 та мактаб биносини реконструкция қилиш, 1 та кўприк қурилиши ҳамда 1 та зах сувларни қочириш (дренаж реконструкцияси) каби инфратузилмавий объектларга талаб бирламчи ва долзарб эканлиги аниқланди.

Ҳозирда буюртмачи – вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи ҳизмати” инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаловчи ташкилотлар бўйича танловлар ўтказилмоқда.

2021 йилда лойиҳа доирасида юқорида қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 20,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағларни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати