PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси вакиллари билан учрашув

28/06/2021 - 11:12 750

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илхом Норқулов PricewaterhouseCoopers (PwC) компаниясининг Евроосиё бўйича ижрочи ҳамкори Майкл Ахерн бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Майкл Ахерн яширин иқтисодиёт ҳажмини ўлчашда республикадаги норасмий секторни ўрганиш муҳимлиги ва бу борада PwC компаниясининг тажрибаси юқори эканлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, компания Қирғизистоннинг норасмий иқтисодиёти бўйича олиб борган тадқиқоти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Бу масала бўйича аниқ статистик маълумотларни олиш учун “пилот” режимида Ўзбекистон ҳудудларидаги вазиятни ўрганиш ишларини олиб бориш таклиф этилди.

Шунингдек, томонлар экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, вазирлик ушбу соҳада амалга ошираётган ишлари бўйича меҳмонларга маълумот берилди. Майкл Ахерн бу йўналишда PwC компанияси Ўзбекистонга кўмаклашишига тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштиришга келишилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати