Хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича республиканинг айрим шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари масъул раҳбарларининг билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

24/06/2021 - 13:22 731

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 344-F-сон фармойиши билан хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича республиканинг айрим шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳри туманлари масъул раҳбарларининг ўқув-семинарлар ташкил этиш орқали билим ва малакасини оширишни таъминлаш мақсадида республиканинг жами 28 та шаҳри ҳамда Тошкент  шаҳрининг барча туманларидан масъул раҳбарлар, жумладан шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, “Ўзмиллийбанк” АЖ филиали бошқарувчилари ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 22 июнь куни (1-босқич) ўқув семинари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-семинарда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимлари “Республикада таълим ҳамда соғлиқни сақлаш хизматларини ривожлантириш” масалаларига бағишланган маъруза билан иштирок этдилар.

Ўқув-семинар давомида бугунги кунда хизматлар соҳаси, унда таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларининг ўрни, аҳамияти, хусусан 2020 йилнинг якунлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати 102,3 фоизни ёки 218,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда умумий хизматларда таълим соҳасидаги хизматлар улуши 4,1 фоизни ташкил қилган бўлса, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг улуши 1,5 фоизни ташкил этгани, шунингдек мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини 2023 йилга қадар ривожлантириш истиқболлари, 2023 йилга қадар жами хизматлар 2,1 баробарга, яъни таълим соҳасидаги хизматларни 2,1 ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларни эса 2,5 баробарга ошириш бўйича тегишли маълумотлар ҳамда амалий таклифлар, шу билан бирга таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида телемедицина, репититорлик, нодавлат таълим марказлари, аутсорс, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари бўйича кенг қамровли таклифлар ва йўналишлар келтириб ўтилди.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати