ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

15/06/2021 - 09:59 1511

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 15 июндан 24 июнгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

Инсон капиталини ривожлантириш департаменти

 

Меҳнат бозори, демография ва миграция жараёнлари таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси

 

Иқтисодий фаолият соҳасидаги касбий малака ва билим бўйича  

Тармоқ кенгаши котиби вакант лавозимига

  1. Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт, молия йўналишлари бўйича олий маълумотга, раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг касбий малака ва билимларни ривожлантириш масалалари ҳамда касб-ҳунар таълими тизимига оид карор ва фармонларини билиши;
  3. Малакани баҳолаш методикаси, касбий мезон ва малака доираларини тузиш, хужжатлар айланмаси ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, архив ишларини юритиш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  5. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  6. АКТ, MS Office, Интернетдан фойдаланиш, маълyмотлар базаси ва электрон хатлар билан юқори даражада ишлаш;
  7. Ўзбек тилини мукаммал, рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Иш юритишни ва архив юритишни олиб боради, Тармоқ кенгаши аъзоларига зарур материалларни юборади;
  2. Тармоқ кенгашига келаётган, жумладан Тармоқ кенгаши иш режасини шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича материалларни ва таклифларни умумлаштиради;
  3. Тармоқ кенгаши аъзоларига Тармоқ кенгаши ишига тааллуқли бўлган маълумотларни етказиб беради;
  4. Тармоқ кенгаши мажлисларини чақиришни таъминлайди;
  5. Тармоқ кенгаши мажлисларида масофадан туриб иштирок этаётган кенгаш аъзолари билан алоқани таъминлайди, шунингдек, сиртқи овоз бериш ҳолларида Тармоқ кенгаши аъзолари кун тартибидаги масалалар бўйича берган овозларини ҳисобга олади;
  6. Тармоқ кенгашининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ваколатига кирадиган, жумладан зарур материаллар ва ҳужжатларни экспертиза учун тақдим этиш масалалари бўйича доимий ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
  7. Экспертлар, манфаатдор таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
  8. Аҳолининг меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун малака, касб, кўникма ва билимларини янада ошириш бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини бериб боради.