ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

11/06/2021 - 11:00 1196

Танлов жараёни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги  марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимдан ўтказишда танлов асосида саралаб олиш” тўғрисидаги Тартиби асосида махсус тузилган комиссия томонидан 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқич: Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш                              2021 йил 11 июндан 20 июнгача давом этади.

 

2-босқич: Биринчи босқичдан ўтган номзодлар билан тест синовлари ўтказилади. Номзодлар 2-босқич суҳбат жараёнига таклиф қилинишлари учун уларнинг тест натижалари 60 баллдан кам  бўлмаслиги керак.  

 

3-босқич: Иккинчи босқичдан ўтган номзодлар билан юқоридаги талабларга жавоб беришларини текшириш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси 100 балл тизими бўйича баҳоланади (10 та мезон бўйича ҳар бири 1-10 баллдан, энг юқори 10, энг паст 1 балл), бунда комиссиянинг ҳар бир аъзоси суҳбат натижаси бўйича номзодларга балл қўйиб чиқади.

 

Комиссия томонидан ҳар бир номзод бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади ва танловнинг якуний натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги расмий веб-сайти орқали маълумот берилади (www.mineconomy.uz) ҳамда ҳар бир номзоднинг шахсий электрон почтаси ёки телефони орқали хабар берилади.

 

Боғланиш учун (+99871) 232-64-29, (+99871) 232-65-40  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳаволаhttps://vacancy.argos.uz

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАМДА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР

 

ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

 Ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар ва дастурлар билан ишлаш бошқармаси

       Бош мутахассис вакант лавозимига

                     Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Иқтисодиёт йўналиши бўйича олий маълумотга, давлат органларида бевосита ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид йўналишда камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг таълим соҳаси масалалари, хусусан, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим тизимига оид карор ва фармонларини билиши;
  3. Соҳага оид маълумотларни таҳлил қилиши ва иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, архив ишларини юритиш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш

ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали ташкил этиш кўникмасига эга бўлиш;

  1. Жамоада ишлаш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  2. АКТ, МС Office, Интернетдан фойдаланиш, маълумотлар базаси ва электрон хатлар билан юқори даражада ишлаш;
  3. Ўзбек тилини мукаммал, рус тилини юқори даражада билган номзодлар ижобий баҳоланади.

             Вазифалар:

  1. Давлат статистика қўмитасининг кўрсаткичларига асосланган ҳолда, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим соҳасини барқарор ривожланиши бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан халқ таълими ва мактабгача таълим дастурларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш механизмини амалга ошириш;
  3. Халқ таълими ва мактабгача таълим соҳасига тааллуқли Ҳукумат қарорлари, низомлари, қоидалари, кўрсатмалари ва бошқа норматив-ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  4. Халқ таълими ва мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, тизимнинг самарадорлигини ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни мунтазам мониторинг қилиб бориш, муаммолар ечими бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш;

 

САНОАТ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

 

Стратегик тармоқларни ислоҳ қилиш бўлими

 

 

 Бўлим бошлиғи вакант лавозимига

 

Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар

Талаблар:

  1. Олий маълумотли, иқтисодиёт (ҳудудий иқтисодиёт, тармоқлар иқтисодиёти) соҳасида раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
  2. Стратегик тармоқлар корхоналари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш бўйича методик материалларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиш;
  3. Қисқа муддатда катта ҳажмдаги материалларни таҳлил қилиш
    ва бунинг асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш, иш жараёнини самарали бошқариш кўникмасига эга бўлиш;
  4. Жамоада ишлаш, бошқарув қарорларини тўғри ва тезкор қабул қила олиш, таҳлилий ва креатив фикрлаш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш қобилиятларига эга бўлиш;
  5. Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билган IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар ижобий баҳоланади. 

Вазифалар:

  1. Давлат иштирокида стратегик тармоқлар корхоналарини ислоҳ қилишда қуйидагиларда иштирок этади:

вазирликлар ва идораларнинг стратегик корхоналарни ислоҳ қилиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан давлат корхоналарини, хўжалик бирлашмаларини иқтисодий ва тартибга солиш функциялари ажратиш йўли билан қайта ташкил этишни амалга ошириш;

стратегик тармоқ корхоналарини хусусий сектор билан тенг бозор шароитида тўлиқ ишлаши учун ўз товарлари ва хизматларига нархлар ва тарифларни эркин шакллантиришга ўтиши, давлат иштирокида стратегик корхоналари учун мавжуд бўлган барча имтиёзларни доимий равишда хатлов қилиш ва уларни оптималлаштириш бўйича таклифларни киритиш;

халқаро молиявий институтлар ва компаниялар билан стратегик корхоналар қўшма лойиҳаларини тайёрлаб амалга ошириш.

  1. Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш cтратегиясинининг мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда стратегик тармоқларни ривожлантириш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, ички ва ташқи бозорларда замонавий, рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг турларини ишлаб чиқариш, модернизация, техник ва технологик янгилаш, юқори технологияли ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш соҳасида стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқади.
  2. Жаҳон тажрибаси ва илмий тадқиқотлар, бозор тамойиллари ва иқтисодий моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда стратегик тармоқларнинг ривожланиш параметрларини таҳлил қилиш ва прогнозлашни такомиллаштириш соҳасида:

жаҳон бозоридаги тенденцияларни таҳлил қилиш ва стратегик тармоқларнинг ривожланиш параметрларини оптималлаштириш;

соҳаларнинг комплекс ривожланишини таъминловчи дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

жаҳон тажрибаси ва илмий тадқиқотларни қўллаш орқали уларни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади.

  1. Стратегик тармоқ корхоналари саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологик ускуналар ва инновацион технологияларни кенг жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда стратегик тармоқлар фаолиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни диверсификациялаш ва мавжуд минерал хом ашёларни чуқур қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда соҳаларни янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва концепцияларни ишлаб чиқиш.
  2. Стратегик тармоқларнинг таркибий ўзгартиришлар масалалари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ташкилий-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда иштирок этади.
  3. Стратегик тармоқларнинг давлат унитар корхоналари ва акциядорлик жамиятлари акцияларини давлат тасарруфидан чиқариш, шунингдек, уларни стратегик корхоналар рўйхатига киритиш (ёки чиқариш) бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади.
  4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этади.
  5. Раҳбарият билан келишилган ҳолда Бўлим ваколати доирасида соҳага оид учрашувларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда иштирок этади.