Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индекси-2021 ҳисоботида 108-ўринга кўтарилди

04/03/2021 - 10:32 2633

Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индекси-2021 ҳисоботида 108-ўринга кўтарилди

 

    “Heritage Foundation” тадқиқот маркази томонидан Wall Street Journal билан ҳамкорликда Иқтисодий эркинлик индекси-2021 йилги ҳисоботи эълон қилинди. “Иқтисодий эркинлик индекси - 2021” ҳисоботи 2019 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 1 июлигача бўлган даврга оид маълумотлар базасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилган.

    Ўзбекистон Республикаси 2021 йилги ҳисоботда 186 та мамлакатлар орасида 58,3 балл (сўнгги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон рейтинги +1,1 баллга яхшиланди) билан 108-ўринни эгаллаб, 6 та поғонага кўтарилган, шу билан бирга охирги тўрт йилда 44 та ўрин (152-ўриндан 108-ўринга) юқорилаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида” ПФ-6003-сонли Фармонида белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) га эришилган.

 

                                                     Иқтисодий эркинлик индекси таркибидаги индикаторлар ўзгариши:

3333333333

 

    Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, индекснинг охирги ҳисоботига кўра Ўзбекистон 12 та индикаторнинг 7 тасида ижобий ўзгаришларни қайд этган, шу билан 3 та индикаторда пасайган ва 2 таси бўйича кўрсаткичлар ўзгармаган. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 40 та мамлакат орасида 21-ўринни эгаллаган.

Дунё рейтингининг энг юқори 3 та поғонасида Сингапур (89,7 балл), Янги Зеландия (83,9 балл) ҳамда Австралия (82,4 балл) эгаллаган бўлса, энг қуйи ўринларда Куба (28,1 балл), Венесуэла (24,7 балл) ва Шимолий Корея (5,2 балл) жойлашган.

 

Индекс ҳисоботи бўйича ҳавола:

https://www.heritage.org/index/pdf/2021/book/2021_IndexofEconomicFreedom_Highlights.pdf

Бугун “Heritage Foundation” томонидан Иқтисодий эркинлик индекси-2021 ҳисоботи бўйича виртуал учрашув белгиланган.

Link: https://www.heritage.org/international-economies/event/virtual-event-policies-prosperity-launch-the-2021-index-economic

 

 

Creative Commons Attribution 4.0 International
Saytdagi barcha materiallardan quyidagi lisenziya bo‘yicha foydalanish mumkin: Creative Commons Attribution 4.0 International