ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИГА ЭЪТИБОР

29/08/2019 - 17:49 515

Бугун вазирликда "Ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси" мавзусида семинар-тренинг (воркшоп) бўлиб ўтди.

Мазкур семинар тренинг 28 августда ўтказилган "Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси"  мавзусидаги давра суҳбатининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Бугунги тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш жараёнида белгиланган устувор йўналишлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида, Бирлашган Араб Амирликлари ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини мониторинг қилиш ва мамлакат асосий мақсад индикаторларини ишлаб чиқиш тажрибаси ўрганилди. Айниқса, ўзининг чуқур ишланган дастури тақдимоти билан сўзга чиққан Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси миллий кўрсаткичлар лойиҳаси раҳбари Хесса Гаффарининг маърузаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шу билан бирга, хорижлик мутахассис вазирлик мутасаддилари ва мутахассислари, бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларининг кўплаб  саволларига жавоблар қайтарди.

Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур семинар тренингда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва уларни мониторинг қилиш, миллий иқтисодиёт асосий мақсад индикаторларини ишлаб чиқиш тамойиллари ва усуллари Бирлашган Араб Амирликлари мисолида кўриб чиқилди.

Муҳими, ўтказилган давра суҳбати ва семинар тренингни ўтказишдан асосий мақсад:

- Концепция-2030 лойиҳасини ҳаётийлигини ва иқтисодий ўсишнинг инклюзивлик даражасини ошириш, инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган янги моделни жорий этишнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистонни ўртадан юқори даромадли мамлакатлар сафига киришнинг аниқ йўлларини ишлаб чиқиш орқали лойиҳани такомиллаштириш;

- миллий иқтисодиётнинг асосий мақсад индикаторларини ишлаб чиқишнинг концептуал асосларини яратиш;

- ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегияларни мониторинг қилишда асосий мақсад индикаторларидан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ахборот хизмати