ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ВА КЎРГАЗМА

06/08/2019 - 22:08 560

Маълумки, жорий йилнинг 2019 июль куни давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим қарор тасдиқланди.

Бу республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшадиган қарор “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4406-сон қарори ҳисобланади.

Шу муносабат билан 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида соҳа мутахассисларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилади.

Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, интенсив боғлар барпо этиш, агросаноат логистика марказларини ташкил этиш, кооперацияларни  жорий этиш ва соҳани  ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва келгуси режалар мавзусида қатор манфаатдор вазирликлар, уюшмалар, илмий муассасалар ҳамда кўзга кўринган кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарларининг чиқишлари кутилмоқда.

Тадбирда шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ахборот хизмати