ОАВ вакиллари билан навбатдаги брифинг ўтказилди

02/08/2019 - 17:59 604

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Агентлик)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4297-сон қарори ижросига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида  ташкил этилди.

Брифинг давомида ОАВ вакилларига мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда Қарор билан келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ахборот хизмати